Линклар

Яманнинг Санаа шаҳрида минглаб намойишчи ҳукумат қўшинлари томонидан ўлдирилган сафдошларини дафн этиш маросимига йиғилди.

Хабарларга кўра, дафн этилган 50 намойишчи ҳукумат қўшинлари томонидан отилган ёҳуд Солиҳга тарафдор ва қаршилар ўртасида чиққан тўқнашувларда қурбон бўлган.

Яманда 30 йилдан буён мамлакатни бошқараётган президент Али Абдуллоҳ Солиҳнинг ҳокимиятдан кетиши талаби билан намойишлар ҳануз давом этмоқда.

Бугун тонгда олинган хабарларга кўра, ҳукумат қўшинлари Санаага йиғилган намойишчиларга қарата яна ўт очган.

Яманда январда бошланган намойишлар давомида то бугунга қадар 350 дан ортиқ одам ўлдирилгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG