Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:54

Имомали Раҳмон ҳам диктаторлар қаторида


АҚШнинг CBSNews медиа шикати Тожикистон Перзиденти Имомали Раҳмонни ҳам “дунё дикататорлари” рўйхатига қўшди. Бундан аввал Тожикистон раҳбари Time журналининг “авторитар давлат раҳбарлари” рўйхатига киритилганди. 1 июн куни ғарб нашрларида, кейнроқ Тожикистондаги айрим сайтларда пайдо бўлган “қора рўйхат”га муносабат билдирган тожик расмийлари бу маълумотлар воқеликдан йироқлигини таъкидламоқда.


АҚШнинг CBSNews компанияси “Дунёнинг яшовчан диктаторлари” дея номлаган рўйхатдаги 31 ҳукмдор орасида президент Имомали Раҳмоннинг исми ҳам бор.

CBSNews Интернет сайтида эълон қилинган лойиҳанинг Имомали Раҳмонга бағишланган махсус саҳифаси 1 июн куни эълон қилинди.

CBSNews Раҳмондан аввал Каримовни ҳам диктатор, дея атади.
Раҳмондан аввал 31 май куни CBSNews Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов “нега диктатор” деган саволга жавоб берди.

CBSNews “қора рўйхати” га кирган Имомали Раҳмон қонун доирасидан ташқарида раҳбарлик қилаётган “золим” ҳукмдор сифатида таърифланган.

Имомали Раҳмоннинг “диктаторлик хусусиятларига” баҳо берар экан, лойиҳа муаллифлари 1997 йил Сўғдда Имомали Раҳмонга уюштирилган “террор хуружи”ни эсга солади.

Хусусан, 1997 йил Раҳмонга қилинган суиқасд ортидан миллий хавфсизлик хизматининг ҳукумат мухолифларига нисбатан таъқибларни кучайтиргани ва кўпчиликни қамоққа ташлагани ёзилган.

“Дунёнинг яшовчан диктаторлари” лойиҳасига муносабат билдирган Тожикистон расмийлари, Ғарбни “иғвогарлик”да айбламоқда.

Тожикистон президенти қошидаги стратегик тадқиқотлар марказ расмийси Сайфулло Сафаров Ғарбнинг Тожикистон ҳақидаги тасаввури асл воқеъликдан йироқ, деган фикрда.

- Мамлакатда президент Имомали Раҳмон қадрли шахс саналади. Агар республикада яна бир марта президентлик сайловлари ўтказилса, ишончим комилки, овозларнинг кўпи Имомали Раҳмонга берилади. Чунки мамлакатда тинчлик барқарорлиги, иқтисодиёти тараққиёт, миллий қадриятларнинг тикланиши ва ҳокозоларда президентимизнинг хиссаси беқиёслигини халқ яхши англайди,- дейди стратегик марказ расмийси Сафаров.

Шу ўринда айтиб ўтсак, “Дунёнинг яшовчан диктаторлари” рўйхатига Имомали Раҳмон қаторида минтақа давлат раҳбарларидан Ислом Каримов ва Нурсултон Назарбоев ҳам киритилган.

Тожикистон президенти қошидаги идора расмийси Сайфулло Сафаров президент Ислом Каримовнинг ҳам “диктатор”, деб аталишига рози бўла олмаслигини таъкидлайди.

- Ўтган йилги иқтисодий бўҳронда Ўзбекистон президенти минтақадаги энг яхши раҳбар сифатида танилди. Бу билан Ўзбекистоннинг иқтисодий тизими жуда самарали экани исботланди. Умуман европаликлар поссовет мамлакатлар раҳбарларига нисбатан “диктатор” атамасини ўринсиз қўллайди,- дея мулоҳаза билдиради Тожикистон расмийси Сайфулло Сафаров.

Айни пайтда, Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари ҳақиқатан “диктатор”, деган фикрни қўлловчилар ҳам йўқ эмас.

Мухолифатдаги Тожикистон Ислом уйғониш партияси раиси ўринбосари Маҳмадалии Ҳайит поссовет мамлакатларда диктатролик тизими ва авторитар бошқарув ҳукмронлилигига доир фикрлар ҳақиқатдан йироқ эмас, дейди.

- Чунки давлатни бир киши бошқаради. Давлат ва халқ тақидири фақат бир кишининг қўлида. Давлат бошқа идоралари эса шунчаки фаолият қилмоқда. Ҳамма бир кишининг буйруғини бажаради. Яъни ҳокимиятнинг учта муҳим тармоғи ўзига мустақил эмас. Гарчи биз дунёга демократик давлат сифатида танилган бўлсак-да, аслида мамлакатда авторитар режим амал қилмоқда,- дейди Ислом уйғониш партияси расмийси Маҳмадалии Ҳайит.

Унинг фикрича, Имомали Раҳмон мустабидликда Ислом Каримовдан қолишмайди.

Бироқ, дейди у, тожик жамиятида ўзбек жамиятидагига нисбатан сўз эркинлиги соҳасидаги нисбатан “юмшоқлик” Имомали Раҳмон раҳбарлик қилаётган ҳукуматда хавфсизлик идораларининг Ўзбекистондагидан кўра заифроқлигида холос.

Бундан аввал Time журнали ва СNN телеканали Тожикистон президентини “авторитар давлат раҳбарлари” ўнлиги рўйхатига киритганди.

CBSNews “Дунёнинг яшовчан диктаторлари” лойиҳаси ғоясига араб инқилоблари сабаб бўлгани ва ундан мақсад: “Энг ёмон диктаторни нимадан тиниб олиш мумкин?” деган саволга жавоб топиш эканини ёзди.

Муаллифлар мазкур лойиҳа поёнигача дунёдаги 31 диктатор ҳақида маълумотлар бериб борилишини билдирган.
XS
SM
MD
LG