Линклар

Яманда президент Али Абдуллоҳ Солиҳ ва бошқа бир қатор юқори лавозимдаги амалдорлар президент сайройига бўлган ҳужум чоғида жароҳатланди.

Хабарларга кўра, Санаа шаҳридаги қароргоҳга ҳужум қилинган ва сарой қўриқчиларидан 4 нафари ўлдирилган.

Ҳозирча президентга етказилган жароҳат жиддий экани ёки эмаслиги ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.

Санаа шаҳрининг баъзи ҳудудларида намойишчилар томонига ўтган қабилалар билан ҳукумат қўшинлари ўртасида жанг ҳаракатлари ҳануз давом этмоқда.

Бугун жума намозидан сўнг Таиз шаҳрида кўчага чиққан намойишчилар яна ўққа тутилди.
XS
SM
MD
LG