Линклар

Humаn Rights Watch Олий судда бўладиган маҳкамада ташкилот ходими иштирокига имкон берилишини сўрамоқда.

- Human Rights Watch маҳкамада жавоб бериш имконига эга бўлишни ва ўз қонуний вакилини Тошкентда бўладиган маҳкамага жўнатишни истайди. Аммо, ҳозир асосий масала бу эмас. Асосий масала Ўзбекистонда 1996 йилдан бери ишлаб келаётган халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти фаолияти ва шу билан Ўзбекистонда фуқаролик жамияти вакиллари фаолиятига барҳам беришга уриниш бораётганидир. Биз бундан хавотирдамиз, дейди Озодлик билан суҳбатда Human Rights Watch ташкилотининг Ўзбекистон бўйича таҳлилчиси Стив Свердлоу.

Ўзбекистон Олий суди Human Rights Watch инсон ҳуқуқлари ташкилотининг Тошкентдаги ваколтхонасини ëпишга оид 3 июнга белгиланган маҳкамани 13 июнга қолдирди.

Маҳкамада адвокат Сергей Майоров ташкилотни ҳимоя қилади.
XS
SM
MD
LG