Линклар

Гейтс: толибларга босим музокараларга "ҳақиқий имконият" яратади


АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гейтс

АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гейтс

АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гейтс Толибон ҳаракатига ҳарбий босимни кучайтириш тинчлик музокаралари учун “ҳақиқий имконият” яратиши мумкинлигини айтди.

Хавфсизлик масалалари бўйича Сингапурда ўтаётган анжуманда чиқиш қилган Гейтс толиблар келажакда Афғонистоннинг сиёсий ҳаётида иштирок этишни хоҳласа, Ал-Қоида билан алоқаларини узиши ва барча қуролларини топшириши кераклигини сўзига қўшимча қилди.

АҚШ Президенти Барак Обама Афғонистондан АҚШ қўшинларини келаси ойда олиб чиқа бошлашни ва мамлакат хавфсизлигини таъминлаш вазифаси 2014 йилда АҚШ ва НАТО кучларидан Афғонистон кучларига тўлиқ топширилишини режалаган.

Ал-Қоида раҳбари Усама бин Ладинга бошпана берган Толибон харакатини ҳокимиятдан ағдариш учун АҚШ қўшинлари Афғонистонга бостириб кирганига жорий йил охирида 10 йил тўлади.
XS
SM
MD
LG