Линклар

logo-print

АэроСвит самолётлари Самарқандга парвоз қилади


"АэроСвит – Украинские авиалинии" ширкатига қарашли йўловчи самолётлар 5 июлдан бошлаб Ўзбекистоннинг иккинчи йирик шаҳри, қадимий Самарқандга парвоз қилади.

АэроСвит матбуот хизматига асосланиб Unian.net нашрининг хабар қилишига, парвозлар ҳафтанинг сешанба кунлари амалга оширилади.

Самарқанд Украина самолётлари парвоз қиладиган Ўзбекистоннинг иккинчи шаҳри бўлади.

2010 йил октябр ойидан бери АэроСвит самолётлари Киев-Тошкент йўналиши бўйича парвозларни амалга ошириб келмоқда.

АэроСвит самолётлари бу йилги ёзги мавзумда Ўзбекистон пойтахтига ҳафтасига иккита рейсни амалга оширмоқда.
XS
SM
MD
LG