Линклар

Ўзбекистон ТИВда элчилар билан учрашувлар бўлди


Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигида Тошкентдаги АҚШ элчиси вазифасини вақтинча бажараётган муваққат ишлар вакили Дуэйн Бутчек билан учрашув бўлиб ўтди.

Uzdaily.uz нашри хабарига кўра, 3 июн кунги мулоқот чоғида икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги вазияти ва истиқболлари тўғрисида фикр алмашилган.

12.uz ахборот портали хабарига кўра, жума куни Ўзбекистон ТИВда Вьетнам Социалистик Республикасининг Ўзбекистондаги мухтор элчиси Ле Ман Луан билан учрашув бўлган.

Сўзлашувда Луан қайта элчи этиб тайинлангани ҳақидаги ишонч ёрлиғи нусҳасини топширган.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон-Вьетнам ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестиция, туризм ва маориф соҳаларида ҳамкорликка оида масалалар муҳокама қилинган.

Айни пайтда 3 июн куни Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Чжан Сяо билан ҳам учрашув бўлди.

Музокара чоғида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасида Ўзбекистон-Хитой ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинган.

Бир кун олдин Ўзбекистон ТИВда Тожикистоннинг Муваққат ва мухтор элчиси Музаффар Ҳусаинов билан бўлган учрашувда икки томонлама алоқаларга оид масалалар муҳокама қилинган.
XS
SM
MD
LG