Линклар

Афғонистонда икки талаба портлаш қурбони бўлди


Қандаҳор университетида рўй берган портлашда икки талаба нобуд бўлди.

Шаҳар полицияси бошлиғи генерал Абдул Раззоқ мухбирларга портлаш университетининг инженерлик факультети яқинида амалга оширилганини маълум қилиб, ҳалок бўлган икки талабадан бири “менинг котибим эди” деди.

Қандаҳор вилоятида бир пайтлар Толибон ҳаракати тузилган.

Франс пресс ахборот агентлиги хабарига кўра, сўнгги ҳафталар давомида вилоятда жанггарилар ва хавфсизлик кучлари ўртасида шиддатли отишмалар юз берган.
XS
SM
MD
LG