Линклар

Туркиянинг Халқаро ҳамкорлик ва тараққиёт агентлиги (TIKA) Ўзбекистонга тиббий ускуна ва қурилмалар топширди.

Worldbulletin.net нашри хабарига кўра, ультратовуш аппаратлари, ноутбук компютерлари, мебеллар ва бошқа материаллар 4 июн куни Тошкентда Ўзбекистон расмийларига топширилган.

Маросимда сўзлаган Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси Меҳмет Сертож Сўнмезай Туркия Ўзбекистон мустақиллигини биринчи бўлиб тан олган ва биринчи бўлиб Ўзбекистонда элчихона очган давлат эканини таъкидлаган.

Тадбирда чиқиш қилган TIKAнинг Тошкентдаги дастури мувофиқлаштирувчиси Бакир Демир ўз ташкилоти Ўзбекистондаги қатор жамғармалар билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келаётганини урғулаган.

Дунёнинг 20та давлатида ўз ваколатхоналарига эга бўлган Туркия ҳукуматининг Ҳамкорлик ва тараққиёт агентлиги Африка, Осиё ва Европа давлатларида турли лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда.
XS
SM
MD
LG