Линклар

Роберт Гейтснинг сафаридан мақсад шу ой охирида истеъфога чиқишидан олдин Афғонистондаги америкалик аскарлар билан хайрлашишдан иборат.

Гейтс тўрт йилдан ортиқ АҚШ Мудофаа вазири лавозимида ишлади.

Афғонистонга жойлаштирилган 130 минг халқаро коалиция кучларининг 90 мингини АҚШ ҳарбийлари ташкил қилади.

Айни пайтда Афғонистон шарқида йўл четига ўрнатилган бомба портлагани оқибатида Халқаро коалиция кучларининг тўрт аскари ҳалок бўлди.

НАТО бу ҳақда бошқа маълумот эълон қилмади.

Покистон чегарасига яқин минтақадаги халқаро кучларнинг аксарини америкалик аскарлар ташкил қилади.
XS
SM
MD
LG