Линклар

Покистон расмийлари АҚШ ҳарбийлари уюштирган бомбардимон оқибатида Ал-Қоиданинг юқори лавозимли лидери ўлдирилгани ҳақидаги маълумот қанчалар тўғри эканини аниқлашга уринмоқда.

Хабарларга кўра, жума куни кечқурун Жанубий Вазиристон вилоятининг Вана шаҳри ташқарисидаги Говаҳа қишлоғида амалга оширилган ҳужумда Илёс Кашмирий ўлгани тахмин қилинмоқда.

Кашмирий Покистонда қидирилаётган беш нафар жанггари лидерлардан бири.

Ҳиндистон Илёс Кашмирийни 2008 йилда 160дан ортиқ одам қурбон бўлган Мумбай шаҳридаги ҳужумга алоқадорликда айбланган.
XS
SM
MD
LG