Линклар

Россия НАТОни Ливияга бостириб кирмаслик ҳақида огоҳлантирди


Россия Бош вазири ўринбосари Сергей Иванов

Россия Бош вазири ўринбосари Сергей Иванов

Россия Бош вазири ўринбосари Сергей Иванов Ливия раҳбари Муаммар Қаддафийга қарши қуролли кураш олиб бораётган исёнчиларга ёрдам бериш учун НАТО бу мамлакатга қуруқлик қўшинлари киритишига “бир қадам қолгани” ҳақида огоҳлантирди.

5 июн куни Осиё форумида сўзлаган Иванов Ливияга ҳарбий босқин кенгайганини танқид қилди.

4 июн куни НАТО Ливиядаги амалиётларда илк бор ҳужумкор вертолётлардан фойдаланилганини маълум қилган эди.

Гувоҳларнинг мухбирларга айтишларича, 5 июн куни НАТО учқичлари пойтахт Триполи ва унга туташ шарқий ҳудудларни бомбардимон қилган.
XS
SM
MD
LG