Линклар

Ўзбекистон Молия вазирлиги Хитойнинг Эксимбанки билан Хитойдан 30та земснаряд сотиб олиш учун 41,5 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит олиш тўғрисида шартнома имзолади.

Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига асосланиб Регнум ахборот агентлигининг хабар қилишича, бу мелиоратив техникадан Амударё ўзани ҳамда Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятининг дарёга туташ каналлари ўзанини тозалашда фойдаланилади.

Ўзбекистонлик мелиораторлар жорий йилда 640 километр узунликдаги мелиоратив тизимнинг 140та объектида, 242та мелиоратив қудуқ ҳамда 20та насос станциясида таъмирлаш ва қурилиш ишларини амалга оширишни режалаган.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг апрел ойида Хитойга сафари чоғида 25тадан ортиқ давлатлараро шартнома имзоланган.

Ушбу келишувлар доирасида қиймати 5 миллиард доллардан ортиқ бўлган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш режаланган.
XS
SM
MD
LG