Линклар

Афғонистонда НАТОга қарашли вертолёт ерга қулади


Вардак ш. яқинида ўтган йил бошида ерга қулаган НАТО вертолёти

Вардак ш. яқинида ўтган йил бошида ерга қулаган НАТО вертолёти

Афғонистон расмийлари 5 июн куни НАТОнинг икки ҳарбийси ва афғонистонлик икки соқчи ҳалок бўлганини билдирди.

НАТО Афғонистон шарқидаги Кунар вилоятида вертолёт ерга қулагани оқибатида икки аскар нобуд бўлганини маълум қилди.

Халқаро коалиция кучларига кўра, Покистон чегарасига яқин жойлашган Сабари туманида рўй берган воқеа юзасидан текширув олиб борилмоқда.

Айни пайтда Афғонистон Ички ишлар вазирлиги Кобул банкининг Вардак вилоятидаги бўлими олдида бомба портлагани натижасида икки соқчи қурбон бўлганини хабар қилди.
XS
SM
MD
LG