Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:01

Яман президенти даволанишга кетди


Яман Президенти Али Абдуллоҳ Солиҳ
Яман Президенти Али Абдуллоҳ Солиҳ

Пойтахт Санаада президент саройига қилинган ракета ҳужумида жароҳатланган Али Абдуллоҳ Солиҳ даволаниш учун Саудия Арабистонига кетди.


Яманни 30 йилдан ортиқ бошқариб келган Солиҳга қарши сўнгги ойларда аҳоли ва қабилалар норозилиги кучайиб бораётган эди.

Яман давлатлари орасида энг камбағали ҳисобланади. Мамлакат аҳолисининг салкам 40 фоизи кунига икки доллардан кам пулга яшайди.

Яқин Шарқ давлатларидаги халқ исёнлари Яманда ҳам ҳукуматга қарши норозиликлар кучайишига сабаб бўлди. Яманнинг айрим олис вилоятлари аллақачон президент Солиҳнинг назоратидан чиққан.

Кўрфаз давлатлари Солиҳ ва мухолифат ўртасида ҳокимиятни тинч йўл орқали топшириш ҳақида келишув ишлаб чиқишди, бироқ Солиҳ сўнгги дақиқаларда келишувдан воз кечди.

Шунга қарамай, яманликлар президент истеъфосини талаб қилиб намойишларни давом эттирди.

Президент Али Абдуллоҳ Солиҳ даволаниш учун Саудия Арабистонига кетгани муносабати билан пойтахт Санаанинг Тағийр майдонига одамлар йиғилди. Улар президент хорижга кетганидан мамнун эканликларни айтдилар.

- Мен президентнинг мамлакатдан чиқиб кетганидан хурсандман. Чунки у Таизда одамларни қатлиом қилди. У қотил. Бу унга жазо. У кетди. Энди мамлакат яхши бўлади, - деди Тағийр майдонига йиғилган яманликлардан бири.

Яманда сўнгги ҳафталар давомида қабила жангчилари анча фаоллашди. Мамлакатда рўй берган зўравонликлар пайтида кўплаб одам нобуд бўлди.

Айни пайтда таҳлилчилар 4 июн куни президент Солиҳнинг Яманни тарк этгани мамлакатдаги вазиятни янада беқарорлаштириши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.

Ҳозир Яманда Саудия воситачилигида эришилган ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги келишувга амал қилинмоқда. Шанба куни Яманда қуролли тўқнашувлар бўлгани тўғрисида хабарлар олинмади.

Аснода АҚШ президентининг террроризмга қарши кураш бўйича юқори лавозимли ёрдамчиси шанба куни Яманнинг вице президенти Абд-Раббу Мансур Ҳади билан суҳбатлашгани маълум қилинди. Бироқ Оқ Уй расмийлари сўзлашув тафсилотларини ошкор қилмадилар.
XS
SM
MD
LG