Линклар

logo-print

Сурия шимолида 25 киши нобуд бўлди


Сурия шимолида жойлашган Эдлеб вилоятидаги намойиш, 2011 йил 3 июн

Сурия шимолида жойлашган Эдлеб вилоятидаги намойиш, 2011 йил 3 июн

Сурияда сўнгги 24 соат ичида ҳукуматга қарши уюштирилган намойишларда 25 киши нобуд бўлди.

Қароргоҳи Лондонда жойлашган Суриянинг инсон ҳуқуқлари ташкилотига кўра, Жиср ал-Шуғурдаги зўравонликлар пайтида тинч аҳолидан 19 киши, хавфсизлик кучларининг олти ходими ўлган.

Сурия хавфсизлик кучларининг ҳукуматга қарши намойишларни бостириш учун 4 июн куни бошланган амалиётлари якшанба куни ҳам давом этгани айтилмоқда.

Давлатга қарашли SANA ахборот агентлиги “қуролли террорчи” гуруҳларнинг давлат ва полиция идораларига қилган ҳужумлари оқибатида тўрт нафар полиция ходими ўлгани, 20дан ортиғи яраланганини хабар қилди.

Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари маълумотига кўра, Сурияда март ойида ҳукуматга қарши намойишлар бошланганидан бери 1 минг 100дан ортиқ фуқаро ўлган, камида 10 минг одам ҳибсга олинган.
XS
SM
MD
LG