Линклар

Перуда президентлик сайлови бўлиб ўтди


Якшанба куни Перуда ўтган президентлик сайловларининг иккинчи турида сўл қарашдаги миллиятчи¸ ҳиндулар манфаатларини ҳимоя қилувчи Олянта Умалнинг кўп овоз қозонгани айтилмоқда.

Сайловчилар орасида ўтган сўровлар таҳлилига кўра, Умал 52 фоиз сайловчилар қўлловига эга бўлган.

Бу ўнг – муҳофазакор сиëсатчи¸ мамлакат собиқ президентининг қизи Кеико Фухиморининг қўлловчиларидан 5 фоизга кўпдир.

Кеико Фухиморининг отаси бўлган Перу собиқ президенти коррупция ва инсон ҳуқуқларини бузишда айбланиб, 25 йиллик қамоқ жазосини ўтамоқда.
XS
SM
MD
LG