Линклар

Ловияга бодрингнинг куни тушди


Ошқозон инфекцияси хуружини келтириб чиқарган Е.coli бактерияси Германия шимолида етиштирилган яшил ловия ўсимтасида топилган.

Якшанба куни бу ҳақда билдирган Германиянинг Қуйи Саксония замини қишлоқ ҳўжалик вазири Герт Линдеманн ўтказилган тадқиқотлар натижаси шундан далолат бериши айтди.

Ҳамбург ва Ҳановер орасидаги экинзорларга мансуб ловиялар махсус текширилганида улар таркибида Е.coli бактерияси топилган.

Айни пайтда ловия етиштирилаëтган далалар ўраб олинган¸ емакхона ва дўконлардаги барча ловия ўсимталари мусодара қилинган.

Ошқозон инфекцияси ҳуружидан Германияда 22 киши ўлди, 2200 кишининг ошқозон инфекцияси хуружига дучор бўлгани немис врачлари тарафидан қайд қилинган.

Бундан олдин инфекция тарқалишига сабаб сифатида Испания бодринглари кўрсатилган эди. Аммо сал ўтиб бу версия етарли исботга эга эмаслиги айтилди.

Айни пайтда немис мулозимлари испан бодринглари борасидаги хавотирлар асосли эканини ҳануз таъкидлашади.

Бу бодрингларда E.coli бактериясининг хавфи озроқ тури мавжудлиги аниқланган.
XS
SM
MD
LG