Линклар

logo-print

Португалияда социалистлар мағлуб бўлди


Португалияда якшанба куни ўтган парламент сайловларида социалистлар мағлубиятга учраганлигини тан олишди.

Потугалия Бош вазири Жозе Сократиш Социалистик партия лидерлигидан истеъфо беришини билдирди.

Дастлабки натижаларга кўра, мухолифатдаги социал-демократлар 40 фоиздан кўроқ овоз қозонишган.

Социалистлар эса сайловчиларнинг бор-йўғи 28 фоиз овозига эга бўлишган.

Сайловдан кейин социал-демократларнинг Халқ партияси билан коалицияга кириб, ҳукумат тузиш эҳтимоли илгари сурилмоқда.
XS
SM
MD
LG