Линклар

Покистондаги икки портлашда 24 киши ўлди


Покистонда юз берган икки портлаш оқибатида камида 24 киши ўлди

Покистон шимолий-ғарбидаги Навшар шаҳрида юз берган биринчи портлаш 18 кишининг ëстиғини қуритди.

Пешовардаги автобус бекатида портлаган иккинчи бомба эса 6 киши ҳаëтига нуқта қўйди.

Ўтган шанба куни учувчисиз бошқариладиган АҚШ учқичи “Ал-Қоида" етакчиларидан бири Илëс Кашмирийни авиазарба билан ҳалок қилгани борасида хабарлар пайдо бўлган эди.
XS
SM
MD
LG