Линклар

Исроил ва Сурия ўртасидаги баҳсли ҳудудда тўқнашув юз берди


АҚШ давлат департаменти Исроил ва Сурия ўртасидаги баҳсли ҳудудда рўй берган тўқнашув борасида хавотир билдирди.

Вашингтон тарафларни босиқликка чақирар экан, Исроил суверен давлат ўлароқ ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эгалигини таъкидлади.

Якшанба куни Ҳолан тепаликларида турган исроиллик аскарлар Сурия ҳудудидан кириб келаëтган Фаластин фаолларига қараб ўт очди.

Сурия матбуотига кўра, Исроил ҳарбийлари ўқидан ҳалок бўлганлар сони 20 нафар¸ шунингдек, 300 киши ярадор бўлган.

Исроил ҳарбийлари вакили ўқ отишдан бошқа чора қолмаганини билдирди.

1967 йил 5 июн куни Исроил 6 кунлик уруш қилиб, Холан тепаликлари¸ Шарқий Қуддус ва Иордан дарëсининг чап соҳили ҳамда Ғазони ишғол қилган эди.
XS
SM
MD
LG