Линклар

logo-print

Репин асари Лондонда савдога қўйилди


Бугун Лондондаги "Кристис" ва "Сотбис" кимошди савдо марказлари Иля Репин¸ Шишкин¸ Верешчагин каби рус рассомлари асарларини бир кунда савдога қўяди.

“Кристис" аукцион уйи савдога қўйган Иля Репин мўйқаламига мансуб “Париждаги қаҳваҳона” асарининг бошланғич нархи 8 миллион доллар экани айтилмоқда.

“Сотбис” аукционида душанба куни савдога қўйилган асосий асар эса Репин мўйқаламига мансуб “Вера Репинанинг портрети”дир.

Рассомнинг рафиқаси тасвирланган бу асар Репин ижодининг гуллаган даврига оид экани айтилади .

Кимошдида рус рассоми Верешчагиннинг Тож Маҳал асари ҳам савдога қўйилиши билдирилди.

Верешчагин Туркистон ишғоли пайтида чор аскарлари қаторида Самарқанд ва Бухорога келиб, расмлар чизган рассомдир.
XS
SM
MD
LG