Линклар

Саудия Арабистони расмийлари Яман Президенти Али Абдуллоҳ Солиҳнинг кўкрагидан осколка жарроҳлик амалиёти орқали олиб ташлангани ва у Саудиядаги касалхонада даволанаётганини маълум қилди.

Пойтахт Санаадаги президентлик саройига ҳужум уюштирилган пайтда яраланган президент Солиҳ якшанба куни даволаниш учун Саудияга жўнаб кетган эди.

Яманни 30 йилдан ортиқ бошқариб келган Солиҳга қарши сўнгги ойларда аҳоли ва қабилалар норозилиги кучайиб бораётган эди.

Солиҳ мамлакатни тарк этганини нишонлаш учун Санаа шаҳрининг Тағийр майдонига минглаб одам йиғилди.

Расмийларга кўра, Солиҳ мамлакатга қайтишни режаламоқда.

Бироқ таҳлилчилар омма норозилиги боис у Яманга қайтмаслиги мумкинлигини айтмоқда.

Президент Солиҳ йўқлигида Яман президенти вазифасини вақтинча вице-президент Обид Раббо Мансур Ҳади бажармоқда.
XS
SM
MD
LG