Линклар

Покистонда 17 жанггари йўқ қилинди


АҚШнинг одамсиз парвоз қиладиган учқичи.

АҚШнинг одамсиз парвоз қиладиган учқичи.

АҚШнинг пилотсиз учқичи Покистоннинг Афғонистонга чегарадош Жанубий Вазиристон вилоятини бомбардимон қилгани оқибатида жанггари экани айтилаётган 17 киши нобуд бўлди.

Покистон расмийларига кўра, Вана шаҳри яқинидаги жанггариларга тегишли экани тахмин қилинган бино ва мадраса бомбардимон қилингани оқибатида камида 14 киши нобуд бўлган.

Айни пайтда, Покистон расмийлари АҚШ учқичи Жанубий ва Шимолий Вазиристон вилоятлари ўртасидаги чегара минтақасида кетаётган автомобилни нишонга олгани натижасида камида уч жанггари йўқ қилинганини хабар қилди.

АҚШнинг масофадан бошқариладиган учқичи жума куни кечқурун Жанубий Вазиристон вилоятида амалга оширган ҳужумда Ал-Қоиданинг нуфузли етакчиси Илёс Кашмирий ҳалок бўлгани хабара қилинди.

Расмийлар бу маълумотни текширишга ҳаракат қилмоқда.
XS
SM
MD
LG