Линклар

logo-print

Ўзбекистон делегацияси Ашхободда музокара ўтказди


Ўзбекистон Иқтисодиёт вазири ўринбосари Ғайрат Ниёзов бошчилигидаги делегация Ашхободда Туркманистон ҳукумати билан музокаралар ўтказди.

Туркманистон матбуоти хабарига кўра, Савдо ва ташқи иқтисодий алоқалар, Қишлоқ ҳўжалиги, Энергетика ва саноат, Автомобил транспорти вазирликларида бўлиб ўтган сўзлашувларда Туркманистон-Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар икки томоннинг фаол ҳамкорлиги билан ривожланаётгани алоҳида қайд этилган.

Музокаралар чоғида савдо-иқтисодий, ёнилғи-энергетика ва транспорт-коммуникация соҳаларига оид масалалар муҳокама қилинган.

2010 йилнинг октябр ойида Ашхободда "Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон-Уммон-Қатар" халқаро транспорт-коммуникация йўлагини барпо этиш тўғрисидаги келишув бешта давлат расмийлари томонидан имзоланган эди.

Ўзбекистон ва Туркманистон делегациялари учрашувида мазкур келишувни амалга ошириш билан боғлиқ масалалар ҳам муҳокама қилинган.
XS
SM
MD
LG