Линклар

Ўзбекистон ва Чехия Олий ўқув юртлари келишув имзолади


Праганинг Иқтисодиёт ва менежмент олий мактаби Тошкентнинг Молия институти билан ҳамкорлик ҳақида келишув имзолади.

Тошкентдаги Чехия элчихонаси маълумотига кўра, келишувни икки олийгоҳ ректорлари Милан Жак ва Алишер Ваҳобов имзолаган.

Регнум ахборот агентлиги хабарига кўра, Тошкент Молия институти шу пайтгача 11 давлатнинг 18 та олийгоҳи билан ҳамкорлик ҳақида келишувлар имзолаган.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Владимир Норов 2011 йил 26-27 май кунлари Прагага ташрифи чоғида чехиялик ҳамкасби Томаш Дуб билан сиёсий маслаҳатлашув ўтказган ва турли вазирликлар расмийлари билан музокара олиб борган эди.
XS
SM
MD
LG