Линклар

Россияда қидирилаётган ўзбекистонлик Олмаотада ушланди


Россияда тўрт йилдан бери қидирувда бўлган 30 яшар Ўзбекистон фуқароси Алматида қўлга олинди.

Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбага асосланиб Газета.кз Интернет нашри тарқатган хабарга кўра, исми ошкор қилинмаган Ўзбекистон фуқароси 2007 йил 21 июл куни Краснодар ўлкасининг Кореновск шаҳрида маҳаллий аёлни зўрлаб, кейин ўлдирган.

Тергвочиларга кўра, бир ой ўтиб у вояга етмаган қизни зўрлаган.

Россия Ички ишлар бош бошқармаси Ўзбекистон фуқаросига нисбатан РФ ЖКнинг 105-моддаси, 2-қисми “қотиллик” ҳамда 131-моддасининг 2-қисми “зўрлаш” айбловлари бўйича жиноий иш очган.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон фуқаросини экстрадиция қилиш масаласи ҳал бўлгунича у вақтинча сақлаш изоляторига жўнатилган.
XS
SM
MD
LG