Линклар

logo-print

Россия президенти Ўзбекистонга келади


Ўзбекистон Президенти И. Каримов россиялик ҳамкасби Д. Медведев билан. 2010 йил 11 июн.

Ўзбекистон Президенти И. Каримов россиялик ҳамкасби Д. Медведев билан. 2010 йил 11 июн.

Россия Президенти Дмитрий Медведев 14 июн куни ишчи ташрифи билан Ўзбекистога келади.

Регнум агентлигига кўра, Россия президенти Қозоғистон пойтахти Остонада 15 июн куни бошланадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитидан аввал Тошкентда тўхтаб ўтади.

Ахборот агентликлари Медведевнинг Тошкентга ташрифи ҳақида бошқа маълумот тарқатмади.

ШҲТнинг аввалги саммити 2010 йил 11 июн куни Тошкентда бўлиб ўтган эди.

ШҲТга Ўзбекистон, Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон аъзо.

Эрон, Ҳиндистон, Мўғулистон ва Покистон ташкилотда кузатувчи мақомига эга.
XS
SM
MD
LG