Линклар

logo-print

Яман мухолифати ҳокимият вице-президентга ўтишини қўллаб-қувватлади


Яман Вице-президент Обид Раббо Мансур Ҳади.

Яман Вице-президент Обид Раббо Мансур Ҳади.

Яман мухолифати мамлакат бошқаруви вице-президент Обид Раббо Мансур Ҳадига топширилишини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

Жума куни президент саройига уюштирилган ҳужумда яраланган президент Али Абдуллоҳ Солиҳ 4 июн куни даволаниш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетганидан кейин унинг вазифасини вице-президент бажараётган эди.

Айни пайтда, 6 июн куни рўй берган отишмада қабилалардан бирининг уч нафар жангчиси, ҳукумат аскарларидан ҳам уч киши нобуд бўлди.

Шунга қарамай, Солиҳ трафдорлари ва қабилалар ўртасида Саудия Арабистони воситачилигида эришилган ўт очишни тўхтатиш келишувига асосан риоя қилинмоқда.

Солиҳнинг ўғли, Яман раҳбарилигига даъво қилаётган Аҳмад ҳозир Республика Гвардиясига бошчилик қилмоқда.

Яраланган президентнинг яна тўрт нафар қариндоши Яман армиясининг муҳим лавозимларни эгаллаб турибди.
XS
SM
MD
LG