Линклар

logo-print
АҚШ ҳарбийлари 6 июн куни Ироқда беш нафар АҚШ аскари нобуд бўлганини билдирди.

АҚШ ҳарбийлари баёнотида уларнинг ўлими сабаби маълум қилинмаган.

Бироқ тасдиқланмаган хабарларга кўра, америкалик аскарлар пойтахт Бағдод ташкарисидаги АҚШ базасига қилинган ракета ҳужумида ҳалок бўлган.

Бу билан президент Саддам Ҳусайнни ҳокимиятдан ағдариш учун АҚШ кучлари 2003 йилда Ироққа бостириб кирганидан бери бу мамлакатда ҳалок бўлган АҚШ ҳарбийлари сони 4,459 кишига етди.

АҚШ ўтган йил август ойида Ироқдаги ҳарбий амалиётларни расман тўхтатган. Шунга қарамай, Ироқда АҚШнинг 45 минг аскари қолган.

Уларнинг вазифаси Ироқ ҳарбийларини тайёргарликдан ўтказиш ҳамда исёнчиларга қарши курашда Ироқ хавфсизлик кучларига ёрдам беришдан иборат.
XS
SM
MD
LG