Линклар

logo-print
Сешанба куни Люксембургда Европа Иттифоқи Қишлоқ хўжалик вазирларининг фавқулодда йиғилиши бўлиб ўтади.

Учрашувда Европада E.coli бактериясининг одам ҳаёти учун хавфли кўриниши тарқалашининг сабзавот етиштирувчиларга салбий таъсири муҳокама этилади.

Бактерия тарқалиши оқибатида кўрилган зарар ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.

Бироқ Испанияда етиштирилган бодирингдан бактерия топилгани тўғрисидаги хато хабар сабабли испаниялик фермерлар бир неча юз миллион евро зарар кўрилганини таъкилдамоқда.

Касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш Европа маркази маълумотига кўра, E.coli бактерияси икки минг кишига юққан, улардан 22 нафари нобуд бўлган.

Ўлим ҳолатининг 21 таси Германияда қайд қилинган.
XS
SM
MD
LG