Линклар

Тошкентда Пушкин таваллуд куни нишонланди


Рус шоири Александр Пушкин таваллуд куни муносабати билан Тошкентдаги Солор кўчасида тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Пушкин ҳайкали ëнида ўтган бу йиғилишда Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев иштирок этди.

Пушкин шеърияти тарғиботчилари сифатида кўрилган ўзбек олий юртларининг ўқитувчилари¸ театр ва санъат арбобларига Россия Федерацияси Пушкин медаллари топширилди.

Шеърхонлик билан тугаган йиғилиш қатнашчилари Пушкин ҳайкали пойига гуллар қўйишди.
XS
SM
MD
LG