Линклар

Конгрессмен виртуал ишқибозлик қилганини тан олди


АҚШ конгресси аъзоси Энтони Уайнер интернетдаги ижтимоий тармоқларда ўзини нолойиқ тарзда тутганлигини эътироф қилди.

Душанба куни 46 ёшли конгрессмен Уайнер ўзи акс этган фотосуратларни интернетдаги танишув сайтлари орқали бир неча аëлларга юборганини тан олди.

Уайнер бу аëллар билан виртуал ишқий муносабатлар юритганини ҳам эътироф қилди.

Бундан олдин матбуотда берилган хабарларга кўра¸ Уайнернинг аëлларга йўллаган суратларида мўътадил шаҳвоний ҳислар акс этган. Бу суратларда конгрессман ички иштонда бўлгани айтилади.

Олдинроқ Уайнер бу тафсилотларни рад қилган эди.

Айни пайтда бу тафсилотларни тан олган конгрессмен бу аëллар билан фақат интернетда шакаргуфторлик қилганини урғулаб¸ улар билан жисман яқин бўлмаганини билдирди.

Уайнер бу воқеанинг АҚШ Давлат котиби Хиллари Клинтон идорасида референт бўлиб ишлайдиган рафиқаси билан ажралишга олиб бормаслигига жамоатчиликни ишонтирди.
XS
SM
MD
LG