Линклар

logo-print

Майкл Жексон камзули сотувга қўйилди


АҚШнинг Лос–Анжелес шаҳрида бўлиб ўтадиган кимошди савдосида поп мусиқа қироли Майкл Жексоннинг камзули савдога қўйилди.

Бошланғич нархи 400 минг доллар деб белгиланган бу қизил ва қора рангли чарм камзулни кийиб Майкл Жексон 1982 йили Триллер мусиқий клипида суратга тушган эди.

Шунингдек, аукциондан Боб Дилан, Эрик Клэптон, Курт Кобейн, Мадонна, Оззи Осборн, Фрэнк Синатра, Брюс Спрингстин, Элвис Пресли ва Жими Хендрикс каби юлдузларга оид жиҳозлар ҳам ўрин олди.
XS
SM
MD
LG