Линклар

logo-print

АҚШ Яман ҳукуматини демократик ислоҳотга ундади


АҚШ Яман ҳукуматини мамлакат президенти Али Абдуллоҳ Солиҳ Саудияда муолажа олаëтган пайтда демократик ислоҳотлар бошлашга чақирди.

АҚШ ҳукумат вакили Жей Карни душанба куни чиқиш қилиб, демократия тарафга тинч ўтиш муддати етганлигини айтди.

Яман мухолифати мамлакат бошқаруви вице-президент Обид Раббо Мансур Ҳадийга топширилишини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

Жума куни президент саройига уюштирилган ҳужумда яраланган президент Али Абдуллоҳ Солиҳ 4 июн куни даволаниш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетганидан кейин унинг вазифасини вице-президент бажараётган эди.

Айни пайтда, 6 июн куни рўй берган отишмада қабилалардан бирининг уч нафар жангчиси, ҳукумат аскарларидан ҳам уч киши нобуд бўлди.

Шунга қарамай, Солиҳ тарафдорлари ва қабилалар ўртасида Саудия Арабистони воситачилигида эришилган ўт очишни тўхтатиш келишувига асосан риоя қилинмоқда.

Солиҳнинг ўғли, Яман раҳбарлигига даъво қилаётган Аҳмад ҳозир Республика Гвардиясига бошчилик қилмоқда.

Яраланган президентнинг яна тўрт нафар қариндоши Яман армиясида муҳим лавозимларни эгаллаб турибди.
XS
SM
MD
LG