Линклар

logo-print

Сурияда 120 полициячи ўлдирилди


Сурия давлат телевиденияси мамлакат шимолий-ғарбида қуролланган исëнчилар билан тўқнашув чоғида 120 нафар хавфсизлик хизмати ходими ўлдирилганини маълум қилди.

Расмий маълумотларга кўра, Сурия полицияси Жиср ал-Шуғур шаҳрида қамал ҳолатида бўлган исëнчилар билан жангларни давом эттирмоқда.

Сурия ички ишлар вазири Иброҳим Шаар исëнчиларга бериладиган жавоб зарбалари “қатъий” бўлажагини таъкидлади.

Бўлгадаги фаолларга кўра, намойишчиларга қарши ўқ отишдан бош тортгани учун бир миршаб қатл қилинганидан кейин маҳаллий полиция бўлимида исëн чиққан.

Бу хабарни тасдиқлаш ëки инкор қилиш Сурияда мухбирларга жорий қилинган чеклов боис имконсиз қолмоқда.

Қароргоҳи Лондонда жойлашган Сурия инсон ҳуқуқлари ташкилотига кўра, Жиср ал-Шуғурдаги зўравонликлар пайтида тинч аҳолидан 19 киши ўлган.

Сурия хавфсизлик кучларининг ҳукуматга қарши намойишларни бостириш учун 4 июн куни бошланган амалиётлари душанба куни ҳам давом этгани айтилмоқда.

Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари маълумотига кўра, Сурияда март ойида ҳукуматга қарши намойишлар бошланганидан бери мингдан ортиқ фуқаро ўлган, камида 10 минг киши ҳибсга олинган.
XS
SM
MD
LG