Линклар

Эрон аëллар футбол жамоаси рўмол туфайли ўйиндан чиқарилди


Эроннинг аëллар футбол жамоаси 2012 йили Лондонда ўтадиган ëзги Олимпия ўйинларида иштирок этмайди.

Эрон футболчи аëлларининг исломий спорт кийимлари ФИФА талабларига тўғри келмагани таъқиқ сабаби бўлди.

Эрон расмийлари бу юзадан ўз норозилигини билдирди. Ўтган ҳафта Халқаро футбол федерацияси бошига рўмол ўрагани учун эрон футболчиларини Иордания жамоаси билан саралаш матчига қўймади.

ФИФА баëнотига кўра, футболчиларнинг рўмол ўраши мумкин эмас.

Бўйинни ўровчи бундай рўмоллар таъқиқи хавфсизлик нуқтаи назаридан келиб чиққанлиги борасида ФИФА расмий Теҳронни олдиндан огоҳлантирганини билдирди.
XS
SM
MD
LG