Линклар

Франция Ташқи ишлар вазири Алан Жюппе Сурия Президенти Башар ал-Ассад мамлакатни бошқариш ҳаққини йўқотди, дея баёнот берди.

Ассаднинг мамлакатдаги тинч намойишчиларга қарши қуролли куч қўллагани бунга сабаб, деб ҳисобламоқда Франция ташқи ишлар вазири.

Жюппе душанба куни Сурия расмий телевидениеси ҳукумат қўшинларининг 120 дан ортиқ аъзоси аксил-ҳукумат кучларига қарши жангларда ўлгани ҳақида расмий баёнот берганидан сўнг янгради.

Вашингтонда сўзлаган Жюппе Франция БМТ Хавфсизлик кенгашидан Ассад режимини тинч намойишчиларга қарши куч ва қийноқ қўллагани учун қораловчи резолюция қабул қилишни сўрашга тайёр эканини айтди.
XS
SM
MD
LG