Линклар

logo-print
Яманда президент Солиҳ жароҳатланиб, Саудия Арабистонига даволаниш учун кетганидан сўнг АҚШ маъмурияти бу давлатда зудлик билан ҳокимият алмашинувини амалга оширишга чақирмоқда.

Али Абдуллоҳ Солиҳ ўтган жума куни ўз қароргоҳига қилинган ҳужум чоғида жароҳатланган ва даволаниш учун Саудия Арабистонига кетган эди.

33 йилдан ортиқ ҳокимиятда ўтирган Солиҳнинг кетиши талаб қилинган намойишлар бир неча ҳафтадан буён давом этмоқда.

Ўшандан бери тинч намойишлар қуролли низога айланиб кетди.

Оқ Уй матбуот вакили Жэй Карни айни кезда ҳокимият алмашинуви Яман халқи манфаати учун энг мувофиқ йўл, дея баёнот берди.
XS
SM
MD
LG