Линклар

logo-print

Сурия ҳукумати исёнчиларга қаттиқ чора кўришини айтмоқда


Сурия расмий телевидениеси намойиш этган сурат.

Сурия расмий телевидениеси намойиш этган сурат.

Сурия ҳукумати хавфсизлик кучларининг 120 аскарини ўлдирган қуролли гуруҳларга нисбатан “кескин” жавоб ҳужуми бўлишидан огоҳлантирди.

Сурия Ички ишлар вазири Иброҳим ал-Шаар ҳукумат бу ҳужумга жавобан жиддий чора кўришга қарор қилганини айтди.

- Давлат мажбурияти фуқаро ва ҳарбийлар ҳаётини, жамоат мулки бўлган давлат биноларини қўриқлашдан иборат. Биз давлат хавфсизлик кучлари ва фуқароларга нисбатан ҳар қандай қуролли ҳужумга нисбатан қонунга мувофиқ равишда қаттиқ ва кескин чора кўрамиз, сукут сақламаймиз, деди Сурия ҳукумати расмийси.

Айни кезда хориж матбуоти учун душанба куни Жиср ал-Шуғур шаҳрида исëнчилар ва ҳукумат кучлари ўртасида бўлган тўқнашувларга оид ҳукумат берган расмий маълумотларни текшириш имкони берилмаяпти.

Бунга қадар Франция Ташқи ишлар вазири Алан Жюппе Сурия Президенти Башар ал-Ассад мамлакатни бошқариш ҳаққини йўқотди, дея баёнот берди.

Ассаднинг мамлакатдаги тинч намойишчиларга қарши қуролли куч қўллагани бунга сабаб, деб ҳисобламоқда Франция ташқи ишлар вазири.
XS
SM
MD
LG