Линклар

Ливия Ташқи ишлар вазири мамлакатдаги сиёсий бўҳронга ечим излаб, Хитойга борди.

Бу ҳақда Хитой расмийлари маълумот берди.

Ливия Ташқи ишлар вазири Абдул-Ати ал-Обейдийнинг Хитойга сафаридан бироз олдин хитой дипломатлари Ливия исёнчи гуруҳлари етакчилари билан учрашган эди.

Айни кезда Россиянинг Африка давлатларидаги ишончли вакили ҳам исёнчилар билан сўзлашиш учун Бенғозига боргани хабар қилинмоқда.

Россия ва Хитой Ливияда НАТО етакчилигидаги ҳарбий амалиётларни ўтказиш таклиф қилинган БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюцияси овозга қўйилган кезда бетараф қолган эди.
XS
SM
MD
LG