Линклар

Россиянинг Африка давлатларидаги ишончли вакили исёнчилар билан сўзлашиш учун Бенғозига борди.

Бенғозида туриб сўзлаган элчи Михаил Маргелов Ливия жамияти иккига бўлингани ҳақида гапирди.

- Ливия жамияти парчаланган. Улар ҳозир гўёки икки соҳилга ажралган. Кимдир Бенғозига қараб турибди, кимдир Триполига. Россия эса шу икки соҳил ўртасида кўприк қуришни ўз вазифаси сифатида кўрмоқда, деди Россиянинг Африкадаги ишончли вакили.

Россия ва Хитой Ливияда НАТО етакчилигидаги ҳарбий амалиётларни ўтказиш таклиф қилинган БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюцияси овозга қўйилган кезда бетараф қолган.

Бироз муқаддам хитой дипломатлари ҳам Ливиядаги исёнчи гуруҳлар етакчилари билан учрашган эди.
XS
SM
MD
LG