Линклар

logo-print
Европа Иттифоқининг Соғлиқни сақлаш масалалари бўйича комиссари Жон Дэлли E. coli бактерияси тарқалишини тўхтатиш учун кескин чора кўрилаётганини айтди.

Европарламентда қилган чиқишида Дэлли бактериянинг тарқалиш ҳудуди чеклангани, унга қарши кўрилаётган чора эса номувофиқ тарзда кенг эканини айтди.

- Бактериянинг тарқалиш кўлами Ҳамбург шаҳри теграси билан чекланган географик ҳудуддадир. Шунинг учун, бунга Европада кўрилаётгани каби даражада чора кўришга асос йўқ, деди Европа иттифоқи расмийси.

Бугун Европа Иттифоқи қишлоқ хўжалиги вазирлари фавқулодда мажлисида E. coli бактерияси тарқалишининг мева ва сабзавот етиштириш соҳасига таъсири муҳокама қилинмоқда.

Люксембургда бўлаётган йиғилишда фермерлар ва мева-сабзавот саноати соҳасига 150 миллион евро миқдорида моддий ёрдам ажратиш масаласи ҳам муҳокама этилаётгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG