Линклар

logo-print
Япониянинг Фукусима префектураси аҳолиси президент Ислом Каримов ва Ўзбекистон халқига миннатдорчилик билдирди.

Бу ҳақда Olam.uz нашрининг ёзишича, президент Каримов номига Фукусима префектураси губернатори Юхей Сато номидан миннатдорчилик мактуби келган ва унда Ўзбекистон йўллаган гуманитар ёрдам учун миннатдорчилик билдирилган.

ЎзА агентлиги хабарига кўра, Юхей Сато икки бор – 1999 ва 2001 йиллар Ўзбекистонда бўлган ҳамда ўз мактубида икки давлат ўртасидаги муносабатларни мунтазам қувватлаб келганини қайд этган.
XS
SM
MD
LG