Линклар

logo-print

Лукойл Ўзбекистондаги газ конига сармоя киритади


Россиянинг Лукойл ширкати 500 миллион доллар ҳажмдаги сармоявий кредитни Ўзбекистондаги Қандим ва Ҳовзак-Шоди конлари самарадорлигини оширишга қаратилган лойиҳага киритишни режалади.

Бу ҳақда хабар қилган UzDaily.uz нашрига кўра¸ Лукойл хориж банкларидан Қандим ва Ҳовзак Шоди конида ишлаб чиқариш қувватларини ошириш учун кредит олмоқда.

Ўзбек конлари учун кредитни Осиë Тараққиëт банки¸ Ислом Тараққиëт банки ва яна тўрт тижорат банки бермоқчи.

Лойиҳа касод бўлмаслиги учун Осиë Тараққиëт банки тарафидан суғурталангани айтилмоқда.

Лойиҳа 2011 йилнинг учинчи кварталида амалга ошиши кутилмоқда.

Лукойл Қандим ва Ҳовзак-Шоди конидан олинадиган газ тақсимоти юзасидан 2004 йилда Ўзбекистон ҳукумати билан шартнома имзолаган.

2007 йил ноябрида Ҳовзак газ ишлаб чиқариш корхонаси ишга тушган эди.
XS
SM
MD
LG