Линклар

Қаддафийга қарши босимлар кучаймоқда


АҚШ Президенти Барак Обама сешанба куни Вашингтонда чиқиш қилиб¸ Қўшма Штатларга расмий ташриф билан келган Германия канцлери Ангела Меркел билан Ливия лидери Муаммар Қаддафийни лавозимдан кетказиш учун қилинадиган босимларни келишиб олганини таъкидлади.

Сешанба куни НАТО учқичлари Триполини ва хусусан, Қаддафий қароргоҳини бомбалади.

Ливия телеканали эса сешанба куни Муаммар Қаддафийнинг навбатдаги маърузасини ëйинлади.

- Бизда фақат бир йўл бор, у ҳам бўлса ўз мамлакатимизда қоламиз. Ë тирик, ë ўлик тарзда бўлса ҳам, аммо мағлуб бўлмаймиз. Биз қочмаймиз¸ биз асир тушмаймиз ва биз мамлакатимизни сотмаймиз. Биз ўлимни олқишлаймиз. Мазлум бўлиб ўлиш қул бўлишдан миллион марта яхшидир¸ - дер экан Муаммар Қаддафий тарихдан мисоллар келтирди.

- Сиз Ливия ҳалқини қўрқита олмайсиз. Триполи ўз тарихида кўп ҳужумларни кўрди. Византияликлар¸ испанлар¸ римликлар¸ Италия ва Малта аскарлари бизга ҳужум қилганида Триполи қаршилик кўрсатган эди, у хозир ҳам қаршилик қилмоқда. Ливияликларга зафар ëр бўлсин¸ - деди Муаммар Қаддафий.
XS
SM
MD
LG