Линклар

Еврокомиссия касод деҳқонларга 150 млн евро ажратди


Германия расмийлари E. coli бактерияси тарқатган ошқозон хуружи эпидемиясининг шашти пасайганини билдиришди.

Германия соғлиқни сақлаш вазири Даниэл Бар сешанба куни чиқиш қилиб, инфекция тарқалиши бир оз пасайганлигини билдирди.

Европадаги эпидемия май ойида Германиянинг Ҳамбург шаҳрида бошланганидан бери E. coli бактериясининг хавфли формасидан 22 киши нобуд бўлди.

Инфекцияни юқтириб олганлар сони 2300 дан ортди.

Уни юқтирганларнинг аксари ўтган ойда Ҳамбургда бўлиб қайтгани айтилмоқда.

Германиялик эпидемиологлар инфекциянинг ўчоғи ҳамон ноаниқ қолаётганини айтмоқда. Бир кун аввал касаллик манбаси Германия шимолида етиштириладиган Брюссел карамида экани гумон қилинган эди, лекин ўтказилган таҳлил натижасида карамда E. Coli бактериясининг заҳарли штамми топилмади.

Люксембургда Европа Иттифоқига аъзо давлатлар қишлоқ ҳўжалик вазирлари фавқулодда кенгаши ўнлаб кишилар ўлимига сабаб бўлган ошқозон касаллиги хуружини келтириб чиқарган E. Coli бактерияси оқибатларини муҳокама қилди.

Касаллик тарқалиши боис бодрингларини сота олмай касод бўлган деҳқонларга ëрдам бериш масаласи ҳам кенгашда кўрилди.

Еврокомиссия касаллик ҳақидаги гап-сўзлар боис касод бўлган деҳқонларга 150 млн евро ëрдам пули ажратадиган бўлди.
XS
SM
MD
LG