Линклар

logo-print

Ҳаитида 23 киши тошқин қурбони бўлди


Ҳаитидаги тошқин оқибатида камида 23 одам нобуд бўлгани айтилмоқда.

Энг кўп қурбонлар мамлакат пойтахти Порт-о-Пренсда қайд қилинди.

Мамлакатда йўлларни сув ювиб кетиб, кўп уйлар вайрон бўлгани айтилмоқда.

Айни пайтда 2 гўдак тошқин ағдариб юборган уй тагида мажақланиб кетгани билдирилди.

Шунингдек, бултурги йилдаги зилзиладан кейин тикилган чодир шаҳарчаси аҳолисига ҳам катта шикаст етгани маълум бўлди.

Мулозимлар чодирлар шаҳарчаси тўфон оқибатида йўқ бўлиб кетишидан чўчишмоқда.
XS
SM
MD
LG