Линклар

Франция медиясида интернет тармоқлар зикр қилинмайди


Франция теле ва радиостанциялари бугундан эътиборан интернетдаги ижтимоий тармоқлар номини айта олмайди.

Ижтимоий тармоқлар номи рекламага тенглаштирилди. Радиоэшиттириш ëки кўрсатув пайтида рекламага йўл қўйилмагани боис ижтимоий тармоқлар номи зикр қилинмайди.

Франция аудиовизуал олий кенгаши аъзоси Кристин Келли бундай таъқиқ 20 йилдан бери мавжудлигини айтар экан, таажжубга ўрин йўқ, деб таъкидлади.

Бундан буëн ижтимоий тармоқлар¸ хусусан, Facebook ва Twitter номи француз сухандонлари тилида янграмайдиган бўлди.
XS
SM
MD
LG