Линклар

НАТО учқичлари Ливия пойтахти Триполини бомбардимон қилишни давом эттирмоқда.

Бугунги ҳужум Муаммар Қаддафий режимига қарши март ойида операция бошланганидан бери Триполига уюштирилган энг шиддатли ҳужум бўлгани айтилмоқда.

Сешанба куни Қаддафий режими НАТО ҳужуми оқибатида 31 киши, жумладан, тинч аҳоли вакиллари нобуд бўлганини маълум қилди.

Бу маълумот мустақил манбалардан тасдиқланмади.

Давлат телевидениеси орқали қилган аудио мурожаатида Қаддафий НАТО ва исёнчиларни қоралаб, ҳокимиятни топширмаслигини айтди.

Вашингтонда АҚШ Президенти Барак Обама НАТО амалиётларида катта муваффақиятга эришилгани ва Қаддафий ҳокимиятдан кетиши учун “вақт кераклиги”ни баён қилди.
XS
SM
MD
LG